Лондон насронийлари ва яҳудийлари янги масжидни қўллаб-қувватлашмоқда

Лондон насронийлари ва яҳудийлари янги масжидни қўллаб-қувватлашмоқда

Лондоннинг 30 га яқин диний раҳнамолари Голдс Грин районининг айрим фуқаролари томонидан у ерда масжид очилишига қаршилик кўрсатилаётганини қораладилар.

Эслатиб ўтамиз, Лондон четидаги асосан яҳудий диаспораси яшайдиган ушбу районда масжид қурилишига қарши ҳақиқий исломофоб кампания бошланган эди. Бунга диний ташкилотнинг эски маданият саройини сотиб олиб масжидга айлантириш режаси сабаб бўлди. Масжид қурилишига қаршилик кўрсатишга даъват этилган варақалар ва хабарлар район бўйлаб тарқатилди, ҳатто петиция ҳам уюштирилди.
Районнинг турли динлар раҳнамоларидан ўттизга яқини жамоа бўлиб исломофобияга қарши чиқдилар ва мусулмон жамоатининг масжид қуриш режасини қўлладилар, деб хабар беради The Guardian.
Англикан, католик, методист, грек, православ ва квакер черковлари вакиллари, шунингдек, раввинлар ва сикҳ рҳонийлари мусулмон ташкилотини қўллаб-қувватловчи очиқ хат ёздилар.
«Турли динларнинг вакиллари сифатида биз янги масжид қурилишига нисбатан душманона ва ирқчиликка хос муносабатни қатъий қоралаймиз. Аминмизки, мусулмонлар ҳам райондаги бошқа диний конфессиялар вакиллари сингари яхши шароитларга муносибдирлар», – дейилади хатда.

back to top