Лондонда Фаластинни қўллаб кўп минг кишилик акция ўтказилди

Лондонда Фаластинни қўллаб кўп минг кишилик акция ўтказилди

Шанба куни Лондонда фаластинликларни қўлловчи митинг ва марш бўлиб ўтди – минглаб кишилар «Исроил истилоси» ва «Исроил қуролланиши»га барҳам берилишини талаб қилдилар.

«Фаластин учун адолат» акцияси Бальфур декларациясининг 100 йиллигига бағишланган эди.
У Лондондаги АҚШ элчихонаси олдида очилди. Митингда «Фаластин билан бирдамлик кампанияси» ташкилоти, Британия мусулмонлар Ассоциацияси ва Фаластин форуми ташкилотлари вакиллари сўзга чиқдилар.
«Биз Фаластин учун адолат талаб қиламиз. Биз Фаластиннинг истило этилиши зудлик билан тўхтатилишини талаб қиламиз. Фаластинликлар яхши ҳаётга муносиб, улар демократия ва тенгҳуқуқлиликни истайдилар», – деди акция ташкилотчиларидан бири Тара Солиҳ.
Митингда нафақат мусулмонлар ва Яқин Шарқ мамлакатлари диаспоралари, шунингдек, сўл ва коммунист бирликлари аъзолари, пацифиситлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, Unite, UNISON касаба уюшмалари, Таълим ходимлари миллий касаба уюшмаси ва бошқалар иштирок этдилар.
Бундан ташқари, акцияда қатнашиш учун Лондонга Бирмингем, Бристоля, Кембриж, Брэдфорд, Ковентри, Ливерпул, Ньюкасл ва Шеффилд каби шаҳарлардан ҳам одамлар келдилар. Уларни олиб келиш учун автобуслар ижарага олинди.
Митингда газеталар ва Фаластин байроқлари савдоси ташкил этилди, улардан тушган маблағ жамоат ташкилотларини молиялаштиришга йўналтирилди.
Фаоллар намойиши бир соатга яқин давом этди, шундан сўнг намойишчилар парламент майдони томон марш уюштирдилар.
Марш пайти шаҳар бўйлаб иштирокчилар сони ортиб бораверди ва парламент олдига бир неча минг одам етиб келди.
«Ўйлашимча, йиғилганлар сони бир неча мингдир», – деди шу ерда навбатчилик қилаётган полициячилардан бири. Унинг сўзларига кўра, акция пайти бирон жиддий тартиб бузилиши содир этилмади.

back to top