Сўз ўйини орқали мусулмонлар масжид муаммосини ҳал этишди
Италияда масжидлар жуда кам ва бу ерда навбатдаги масжид қуриш ғояси жиддий қаршиликларга учрайди.
Аммо Италия шимолидаги Павия шаҳрида мусулмонлар муаммонинг ечимини топди – масжид ўрнига улар Ислом маркази очишга рухсат олди, чунки масжиднинг шундай аталиши италияликларни камроқ эътирозига сабаб бўлар эди, деб хабар беради World Crunch.
14 октябрь куни шаҳарда Ислом маркази камтарона, дабдабасиз очилди. Очилиш маросимида Павия мэри Массимо де Паоли, шунингдек, ундан аввал мэр бўлган ўнг сиёсий қарашларга эга Алессандро Каттанео иштирок этишди.
Энди Павия мусулмонларининг ибодат қилишлари учун жой бор, айни пайтда «Ислом диалоглар маркази» масжид деб номланмайди – шундай шаклдагина мусулмонлар ўз ҳуқуқларини шаҳар маъмуриятига исботлай олди.
Ислом маркази шаҳарнинг саноат ҳудудидаги собиқ омбор биносида жойлашган. Унга яқин ерда тураржой бинолари, мактаблар ва дўконлар йўқ.
«Аввалги масжид лойиҳаси шаффоф эмасди ва аризачилар унинг Қатар томонидан молиялаштирилишини айтганди», – деди Де Паоли аввал рад этилган лойиҳа ҳақида.
«Менга мусулмонлар томонидан танланган янги ном ёқди ва мен бу тадбирга келганимдан хурсандман», – деди Каттанео.



