Фаластин банки Чилида ваколатхонасини очди
Фаластин банки Чили пойтахти Сантьягода ваколатхонасини очди.
Очилиш маросимида Фаластин Марказий банки раҳбари Аззам Шавва ва Фаластин банки раҳбари Ҳошим Аш-Шава иштирок этишди.
«Дубай ва Сантьягода банкнинг ваколатхоналари очилиши Фаластиннинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшади», – деди Шавва журналистларга.
Фаластин банки – Лотин Америкасида ваколатхонасини очган биринчи араб банкидир. Сантьягодаги филиал банкнинг хориждаги иккинчи ваколатхонаси бўлиб, биринчиси Дубайда очилган эди.
Фаластин банкининг Сантьягодаги ваколатхонаси Лотин Америкаси ва араб дунёси билан савдо алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.



