Ямандаги Адан бандаргоҳи инсонпарварлик ёрдами юкланган кемалар учун очиқ

Ямандаги Адан бандаргоҳи инсонпарварлик ёрдами юкланган кемалар учун очиқ

Олдинроқ араб коалициясининг қўмондонлиги Ямандаги барча бандаргоҳлар ва Назорат ўтказиш пунктларининг ёпилгани ҳақида эълон қилганди.

Бошқа бандаргоҳлар ва Назорат ўтказиш пунктлари қаторида ёпилган Адан бандаргоҳи бир неча кун олдин араб коалицияси кучлари топшириғига биноат савдо ва инсонпарварлик ёрдами юкланган кемалар учун очилди, дея хабар берадилар маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича БМТ бошқармаси Назорат ўтказиш пунктларининг ёпилиши Ямандаги гуманитар вазиятни оғирлаштириб қўяди, дея билдирганди.
Олдинроқ араб коалицияси қўмондонлиги Ар-Риёзга уюштирилган ракета ҳужумидан сўнг Яман бандаргоҳлари ва Назорат ўтказиш пунктларини ёпилиши тўғрисида эълон қилган эди.

back to top