АҚШ давлат котибининг муовини роҳинжа қочоқлари лагерида кўрганларидан ларзага тушди

АҚШ давлат котибининг муовини роҳинжа қочоқлари лагерида кўрганларидан ларзага тушди

Бангладешда қочоқлар лагерларида роҳиня мусулмонлари оғир шароитларда яшамоқда.

Бу ҳақида ўтган ҳафтада Мянма ва Бангладешга бориб келган АҚШ давлат котибининг миграция ва қочоқлар бўйича муовини Саймон Ҳенш билдирди.
Ҳеншга кўра, у лагерда кўрганларидан ларзага келган.
“Лагерларда биз кўрганларимиз – кишини ларзага солади. Инқирознинг кўлами улкан. Шарт-шароитлар ўта оғир. Одамлар азият чекишмоқда”, - дея қайд этди у.
Биз Мянма ҳукуматидан ҳуқуқ устиворлигини таъминлаш ва маҳаллий аҳолини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларни бошлаш, инсон ҳуқуқлари бузилишларини текшириш ҳамда қонунбузарларни жавобгарликка тортишга чақирамиз, - дея фикр билдирди давлат котибининг муовини.
Биз ҳукуматнинг репатрияция бўйича режаси билан табриклаймиз ҳамда бу режани зудлик билан амалга оширишга чақирамиз. Шу билан бирга, қочоқларнинг уйларига қайтишлари учун бехавотир шарт-шароитларни яратилиши нечоғлик муҳимлигини таъкидлаб ўтамиз, - дея фикрига қўшимча қилди Ҳенш.

back to top