Канадалик мусулмонлар давлатни судга берди

Канадалик мусулмонлар давлатни судга берди

Канаданинг жамоатчилик ташкилотлари яқинда Квебек провинциясида аёлларга давлат хизматлари кўрсатиш ва олиш пайтида ниқоб тақишни тақиқловчи қонунни бекор қилишни талаб қилиб судга мурожаат қилди.

Канада мусулмонлари Миллий кенгаши, Канада фуқаролик эркинликлар ассоциацияси ва Квебекда истиқомат қилувчи муслима аёл Мари-Мишель Лакост вилоят судига даъво аризаси топшириб, қабул қилинган қонун амалдаги қонунчилик ва конституцияга зид келади дея тан олишни сўраган. Ҳукумат ўз навбатида қонун Конституцияга мос келади дея қатъий туриб олган ва уни судда ҳимоя қилишга тайёр, дея фикр билдирди Квебек адлия вазирининг вакили. Қонун ўқитувчилар, полициячилар, тиббиёт муассасалари ва болалар боғчалари ходимларига ҳамда жамоат транспорти йўловчиларига қаратилган.
“Бу каби эътиқод эркинликларининг ҳамда Квебек ва Канада конституциясида тенглик кафолатларининг чидаб бўлмас ва ноўрин бузилишлари бўлмаслиги керак эди”, - дейлади TodayOnline иқтибос келтирган даъво аризасида. Сиёсатшунос конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис Эммет Макферланга кўра, даъвогарларда судда ғалаба қозонишларига барча имкониятлар мавжуд.

back to top