Масжидда яҳудий аёл нутқ сўзлади
Канаданинг Оквилл шаҳридаги мусулмон жамоа маҳаллий масжидга одатдан ташқари бўлган меҳмонни таклиф қилди.
Холокостда омон колган кекса яҳудий аёл Герда Фрибергни Фалаҳ ислом марказининг рахбарияти масжид қавми олдида нутқ сўзлашга таклиф қилишга карор килди. Фриберг хонимдан Полшада яшаган пайтдаги содир бўлган мудҳиш воқеалар ҳақида гапириб беришни илтимос қилишди. У бу таклифга лаббай деб жавоб бериб, ўзи билан бирга роҳибни ҳам олиб келди. "Мен таклиф қилган хар бир ибодатхонага келганимда ўша жой нутқ сўзлаш учун муносиблигини хис қиламан, чунки фақат шундай ерда биз Яратганга яқин бўламиз", дейди у. Хозирги кунда бутун дунёда Исломга қарши харакат бўлаётган бир пайтда мусулмон етакчилари яхудийлар немис миллатчилари томонидан таъқиб этилганликлари ҳақида билиб олиш ўта муҳимлигини таъкидлаб ўтди. "Биз одамлар ўзларини ёвуз ниятларини амалга ошириш мақсадида қандай ишларга қўл урганликлари, бундай холатлар такрорланиб хар биримиз билан содир бўлиши мумкинлиги ҳақида билишимиз керак", дейди мусулмон фаоли Рохил Ризо.



