Олмонияда Суриялик оилани “Гитлер” таъқиб этмоқда
Велт нашриёти хабарига кўра, Олмонияда истиқомат килаётган Суриядаги фуқаролик урушидан қочиб бу ердан қўним топган кўп болали оила Олмонияни зудлик билан тарк этиш талаблари ва тахдидлари акс этган хат устидан полицияга мурожаат қилди, деб хабар беради islamnews.
Бу оилага Олмония ҳукумати бошпана бериш масаласи маҳкамада кўриб чиқилишидан бир неча хафта олдин ота, она ва уч фарзанди тахдидлар гирдобида қолишди. Сурияликларнинг сўзларига кўра, аввалига хақоратловчи хатлар қўлда ёзилган бўлган. Кейинроқ эса, уларнинг қўлига “Релтиг” исмли шахс имзо чекан расмий ҳужжатга ўхшаш хат келиб тушди. Агар исмини тескарисига ўқилса “Гитлер” бўлиб чиқади. "Биз уларни тинчлантиришга уринаяпмиз. Улар қаттиқ қўрқувда", дейди қочқинларга кўмаклашиш марказ ходими.



