Саудия Арабистон ҳукумати Фаластин раҳбарига таҳдид қилмоқда.
Саудия Арабистон ҳукумати Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббосдан яқин кунларда АҚШ президенти Доналд Трамп эълон қиладиган тинчлик ташаббусини қабул қилишини кескин тарзда талаб қилди, дея хабар бермоқда islam-today.
Акс холда Риёз Аббоснинг истефога чиқишга мажбурлаши мумкин. Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Риёзда Маҳмуд Аббос Саудия Арабистони қироли Салмон ва валиаҳд шахзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Маҳмуд Аббос Риёзга қиролнинг чақириғига биноан келганлиги диққатга сазовордир. Маълумотларга қараганда, Риёз Фаластинни Эронга қарши бўлган АҚШ президенти томонидан қўллаб қувватланилаётган иттифоқ сафига қўшилишини хоҳламокда.



