АҚШда мактаб Ўқувчисининг рўмолини ечтирган ўқитувчи ишдан хайдалди.
АҚШ нинг Нэшвилл шаҳрида катта жанжал чикди. Ўқитувчи бир неча ўқувчилар ёрдамида куч ишлатиб муслима ўқувчи қизнинг бошидан рўмолини олиб ташлади, дея хабар бермоқда golosislama.
Бу жирканч холатни акс этган видео тарқалиб кенг муҳокамага сабаб бўлди. Муслима аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаол Кавсар Абдуллоҳ ОАВ ларнинг эътиборини жалб қилганлиги натижасида мактаб маъмурияти бу хунук қилмиши учун ўқитувчини ишдан бўшатди. Қолаверса, маъмурият барча дин ва эътиқодларни ҳурмат қилиши ва бу борада мактаб ўқитувчиларига керакли кўрсатмалар берилиши ҳақида расмий баёнот берди.



