Маъҳад ва мадрасаларда Қуръони Карим курслари очилади

Маъҳад ва мадрасаларда Қуръони Карим курслари очилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус билим юртлари қошида барча хоҳловчилар учун тайёрлов курси очиладиган бўлди.

Бу ҳақда бугун 13 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 113- сонли буйруғи чиқди.
Тайёрлов курслари пуллик бўлиб, унда Қуръон карим, тажвид ва араб тиллари ўқитилади.
Ҳар бир гуруҳда 15 нафаргача ўқувчи бўлиб, гуруҳлар сони тўртагача бўлиши кўзда тутилган. Ўқув курслар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишган ҳолда ташкил этилади.

 

Парвардигоримиз бу хайрли ишга бош қўшган барча мутасаддиларга ушбу хайрли ишдан ҳосил бўлган савобларни садақаи жория мақомида ҳусни қабул айласин!

 

 

back to top