Тошкент аэропортида намозгоҳ ишлаб турибди
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, Тошкент халқаро аэропорт терминалида намоз ўқийдиган хона яна ишга тушди.
Терминалнинг Б8 бўлими яқинидаги бу мўъжаз масжиднинг ёнида таҳоратхона ҳам бор. Бундан буён чегара назоратидан ўтган йўловчилар намозларини мана шу масжидда ўқиб олишлари мумкин бўлди.
Одатда намоз ўқиладиган бундай хоналар умра ва ҳаж сафарида давомида мавсумий ташкил қилинар эди. Эндиликда аэропортимиздаги намозгоҳ доимий равишда ишлаб туради.
Парвардигоримиз бу хайрли ишга бош қўшган барча мутасаддиларга ушбу масжидда ўқилган ҳар бир намоздан, ҳар бир ибодатдан ҳосил бўлган савобларни садақаи жория мақомида ҳусни қабул айласин!



