«Ойи, мен Исломни қабул қиламан». Бутун синф уйга шу сўзлар билан қайтди.

«Ойи, мен Исломни қабул қиламан». Бутун синф уйга шу сўзлар билан қайтди.

Буюк Британиядаги мактаблардан бирининг ота-оналари 12 ёшли ўқувчиларга берилган уй вазифасини кўриб жаҳлланди.

Маданиятшунослик фанидан ўқувчиларга «Исломни қабул қилганим ҳақида оиламга мактуб» мавзусида иншо ёзиш вазифаси топширилди. Ўқувчилардан бирининг отаси Марк Маклахлан бу вазифага ОАВнинг эътиборни тортди. У «қизим бундай иншони ёзмайди» деди.
«Мен болалар динлар ҳақида маълумотга эга бўлишлари кераклигини маъқуллайман, аммо улар 12 ёшлик болаларга нима учун бошқа динни қабул қилиш тўғрисида иншо ёздирмасликлари керак. Бу ноўрин ишдир», – деди Маклахлан. Унинг сўзларини IslamNews сайти The Daily Mail нашридан олиб келтирмоқда.
Табиийки, бундай вазифа мусулмон ота-оналарга ҳам ёқмади, чунки кейинги дарсларда болаларга худди шундай иншони яҳудийлик ёки буддавийлик динини қабул қилиш ҳақида ёздиришлари мумкин. Айни пайтда мактаб ушбу ғалвали уй вазифаси борасида изоҳ бериб, унинг ўқув режаси маданиятшунослик ва диншунослик бўйича миллий дастурга тўлиқ мос келишини ва ўқув дастурида ҳамма динларга бирдек вақт ва эътибор ажратилганини айтди.

back to top