Араканлик қочқинлар одам савдоси қурбонига айланмоқдалар
25 августдан бери Бангладешдан қочган мусулмонлар сони 617 мингга етди.
Бангладешдаги Кокс-Бозор қочқинлар лагерларида яшаётган юз минглаб мусулмонлар одам савдоси, жисмоний ва жинсий эксплуатация қурбонига айланмоқда, деди Халқаро миграция ташкилоти матбуот котиби Жоэл Миллман.
«Араканлик қочқинлар ўз хавфсизлигини таъминлаш учун Кокс-Бозорга келишди, аммо улар одам савдоси қурбонига айланишмоқда», – деди Миллман.
Унинг сўзларига кўра, бундай фактлар ҳудудда 25 августгача ҳам кузатилган. Матбуот котиб Бангладешда айни пайтда яшаётган 830 минг қочқинлардан айримлари билан учрашган. Асосан лагерларга яқинда келганлар одам савдоси қурбонига айланишмоқда. Миллманнинг сўзларига кўра, аёллар ва болаларни майда тижорат корхоналарида ишлашга, тиланчилик қилишга мажбурлашмоқда. Кокс-Бозорда одам савдогарлари ва бошқа жиноятчилар сони шиддат билан ортиб боряпти.
Араканлик кўплаб ўсмир қизларни фоҳишаликка мажбур қилишяпти, деди матбуот котиб.
Халқаро миграция ташкилоти бундай муаммоларга дуч келган қочқинларни қўллаб-қувватлашда давом этади, деди Миллман.



