Мянма ҳукумати сўз эркинлигини бўғяпти
TRT телеканали ўзининг штатдан ташқари мухбирлари ва ҳайдовқчисининг Мянмада қўлга олинганлиги муносабати билан баёнот берди.
Ушбу телеканал жаҳоннинг қайноқ нуқталарида бўлаётган воқеалар ҳақида томошабинларга янги ва ҳаққоний хабарларни етказишда давом этади. Бу билан телеканал нафақат Туркия, балки бутун инсонят учун муҳим вазифани бажаради, дейилади турк телеканалининг Мянмада штатдан ташқари мухбири ва ҳайдовчиси қўлга олиниши муносабати билан берган баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, TRT World дастури суратга олиш жамоаси аъзолари Мянмада дрондан ноқонуний фойдалангани учун икки ой қамоқ жазосига ҳукм қилинан эди. TRT World телеканали учун ишлайдиган сингапурлик журналист Лау Хон Менг, Малайзия фуқароси Мок Чой Лин ва Мянма фуқаролари бўлмиш ҳайдовчи ҳамда Аун Наинг Сое исмли журналист 27 октябрь куни мамлакат парламенти атрофида дронлардан фойдаланиб суратга олиш ишларини олиб боришган эди. Уларнинг бари ҳибсга олинган.
Баёнотида айтилишича, телеканал раҳбарияти ҳибсга олинганларнинг оиласи ва яқинлари билан алоқада бўлиб турибди ҳамда уларни озод этиш учун қонуний чоралар кўрмоқда.
Нейпьидода 16 ноябрь куни TRT World жамоаси иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади, бу сафар мамлакатга техникани ноқонуний олиб кириш айблови кўриб чиқилади. Бунинг учун қонунда уч йилгача қамоқ жазоси ёки йирик жарима кўзда тутилган.
TRT World телеканали аввалроқ Мянма ахборот вазирлигига ҳужжатли фильм ҳақида маълум қилинганини, Мянма ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари эса сўз эркинлигини бўғиш эканини айтганди.
Маҳаллий парламент депутатининг интервьюсидан сўнг мухбирлар қонун чиқарувчи орган биносини дрон ёрдамида суратга олмоқчи бўлишган, аммо хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинганлар.



