Риёзга Яман томонидан ракета ҳужуми хавфи тобора ошмоқда
Риёзга 800 км узоқликдаги баллистик ракета орқали ҳужум хавф солмоқда.
«Ан-Насруллоҳ» ҳаракати жангарилари (хусийлар) Ямандаги қатор районларни назорат қилар эканлар, ўтган ҳафта Саудия Арабистони томон ракета отдилар. Риёз яқинидаги Қирол Холид номидаги аэропорт хусийларнинг нишони бўлди.
Ракета отилиши Форс кўрфазидаги энг муҳим давлатилардан бири жиддий сиёсий силкинишларни бошидан ўтказаётган бир даврга тўғри келди.
Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши тизими хусийларнинг ракетасини ушлаб қолганига қарамай, Риёзга таҳдид ҳамон ортиб бормоқда, деб ҳисоблайди Истанбул иқтисодий ва ташқи сиёсий тадқиқотлар маркази (EDAM) таҳлилчиси Жон Касапўғли.
«Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари Яман томондан ракета ҳужуми хавфини бартараф эта олмадилар, очиғини айтганда, буни амалга ошириш улар учун мушкул иш. Агар Ямандаги зиддият ҳозиргидек сақланиб тураверса, Саудия Арабистонига ракета ҳужумлари сони 2018 йилда 100 тага етиши мумкин, ҳозир улар 60-70 тани ташкил этади. Риёзга 800 км узоқликдаги баллистик ракета ҳужуми хавф солиши мумкин. Бу Саудия Арабистони хавфсизлиги учун мисли кўрилмаган хатардир. Бу хатар сақланиб турар экан, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Салмон на ўз мамлакатида, на бутун Яқин Шарқда бирон қадам ташлай олмайди», – деди Касапўғли.
Эксперт, шунингдек, Саудия Арабистонига ракета ҳужумларининг геосиёсий ва сиёсий оқибатлари ҳақида ҳам эслатиб ўтди.
«Геосиёсий вазият Риёзни қаттиқроқ сиёсий позицияни ушлашга ва Ямандаги хусийлар объектларига ҳарбий ҳаво кучлари ҳужумини оширишга мажбур қилади. Бу ҳужумлар натижасида тинч аҳоли ўртасида бериладиган қурбонлар туфайли Ғарбда Саудияга нисбатан салбий муносабат шаклланиши мумкин», – деди Касапўғли.
Унинг фикрича, Саудия Арабистони ва БАА Ямандаги хусийлар арсеналида мавжуд баллистик ракеталарни йўқ қила олмайди, чунки бу имконсиз. Бундан ташқари, Эрон Ислом революцияси ҳимоячилари корпуси хусийларга доим янги ракеталар жўнатиб туради. Катта эҳтимол билан, 2018 йилда Саудия Арабистонига нисбатан ракета ҳужуми хавфи янада ортади. Бунинг Саудия Арабистони тахти учун курашга қандай таъсир кўрсатишини эса сиёсатчилар айтишлари керак», – деди эксперт.



