Исроиллик ҳарбийлар фаластинликларнинг уйларини бузишда давом этмоқда

Исроиллик ҳарбийлар фаластинликларнинг уйларини бузишда давом этмоқда

Исроил армияси фаластинлик Намра ал-Жамолнинг уйини бузиб ташлашди. У Исроил махсус хизматининг 3 нафар ходимини ўлдирган эди, деб хабар беради «Анадолу» ахборот агентлиги.

Исроил ҳарбийлари Шарқий Қуддусдан шимолроқда жойлашган Байт-Сурик қишлоғида рейд ўтказдилар, шу рейд давомида Намра Ал-Жамолнинг уйини бузиб ташладилар. Уйларни бузаётганда ҳарбийлар шу уй атрофида яшовчиларни қишлоқ мактабига бориб туришга мажбур қилдилар.
Аввалроқ Исроил ички ишлар вазирлиги фаластинлик Намра Ал-Жамолнинг Хар-Ардар яҳудий маҳалласига кираверишда икки нафар исроиллик махсус хизмат ходимини отиб ўлдиргани ва биттасини яралагани ҳақида маълум қилган эдилар. Намра Ал-Жамолнинг ўзи полиция ходими томонидан отиб ўлдирилган эди. Учинчи октябрь куни эса Исроил унинг уйи бузиб ташланишини эълон қилди

back to top