Миср, Тунис ва Жазоир Ливия инқирозини муҳокама қилишди
Ливиядаги зиддиятда томонлар муросасозлик намоён этиб, келишувга эришишлари керак.
Қоҳира. Миср, Тунис ва Жазоир Ливиядаги инқирознинг сиёсий йўл билан бартараф этилиши лозимлигини таъкидладилар ва томонларни келишувга чақирдилар.
Миср, Тунис ва Жазоир ташқи ишлар вазирлари Самих Шукрий, Хамис Жихонавий ва Абдулқодир Массаҳол Қоҳирада Ливиядаги сиёсий вазиятни муҳокама қилдилар.
Уч томонлама учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Шукрий Миср, Тунис ва Жазоир ташқи ишлар вазирлари инқирозни сиёсий йўл билан бартараф этиш тарафдори эканликларини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ливиядаги зиддият тарафдорлари муросасозлик намоён этиб, ўзаро келишувга эришишлари керак.
Шукрий, шунингдек, уч мамлакат ташқи ишлар вазирлари томонидан Ливия инқирозини бартараф этиш ва зўравонликларга чек қўйиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
2011 йил 17 февраль инқилобидан сўнг Ливия сиёсий беқарорлик ҳолатида қолиб кетди. Мамлакатда бирданига икки ҳукумат ташкил этилди – Тобрук шаҳрида Вакиллар палатаси ва Триполида Умуммиллий конгресс. Ҳар икки ҳукумат тасарруфида ҳам қуролли кучлар бор.
2015 йил 17 декабрда БМТ воситачилигида Марокашда сиёсий келишув имзоланди, унинг асосида Миллий ярашув ҳукумати ташкил этилди.



