Дубайда тоқатлилик кўприги қурилди
Дубай орқали ўтган йўловчилар кесиб ўтиш йўли Тоқатлилик кўприги деб номланди. Бу ҳақида БАА вице-президенти, бош вазир ва Дубай ҳокими шайх Муҳаммад ибн Рашид Мақтум маълум қилди.
Кўприкни қайта номлаш 16 ноябрь куни нишонланадиган Халқаро тоқатлилик куни муносабати билан амалга оширилди.
«Муҳаббат ва тоқатлилик – мулоқот кўприги ва универсал тилдирки, унинг ёрдамида БАА учун асосий ҳисобланган инсонпарварлик, диний ва маданий қадриятлар оммалаштирилади», – деди шайх Муҳаммад.
Шунингдек у «мильлат ва тоқатлилик – бир танганинг икки томони» деган.
Дубай ҳокимининг аниқлаштиришича, тоқатлилик келажак учун муҳим унсур ва мамлакат фуқароларидан ҳар бирининг миллий бурчидир.
У БААда 200 дан ортиқ миллат ва элатлар тинч-тотув яшаб келаётганларига эътиборни қаратди.



