БААда тарихдаги энг оммавий тўйга тайёргарлик кўрилмоқда

БААда тарихдаги энг оммавий тўйга тайёргарлик кўрилмоқда

Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги жаҳон рекордига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу сафар тарихда энг кўп жуфтликнинг тўйини бирданига ўтказишмоқчи.

Ноодатий тантана Ал-Айн шаҳрида 25 ноябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни 530 нафар келин ва куёв никоҳдан ўтадилар. Тантананинг ўзи мамлакат Миллий байрамининг 46 йиллигига бағишлаб ташкиллаштиирилмоқда. Абу-Даби Маслаҳат кенгаши аъзоси ва Никоҳ фонди бўйича қўмитанинг собиқ раиси шайх Муҳаммад ибн Ракадҳ Ал-Амирийнинг айтишича, оммавий никоҳ ташаббуси нафақат байрам учун баҳона, балки ёшларнинг тўй тантанаси учун маблағини иқтисод қилиш имконияти ҳамдир. Эътиборлиси, оммавий никоҳдан ўтишни истовчиларнинг аризалари ҳамон қабул қилинмоқда ва жуфтликлар сони янада ортиши мумкин.

back to top