Туркия Сурия шимолида таълим тизимини тикламоқда
Жараблус, Ал Боб, Чўбонбей ва Азиз туманларидаги мактабларни тиклаш ишлари март ойида бошланиб кетганди.
Туркия «Фурот қалқони» амалиёти натижасида террорчилардан озод этилган Суриянинг шимолидаги қишлоқларда таълим тузимининг тикланишига ёрдам бермоқда.
Туркия Миллий таълим вазирлигида Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги ватор туманларнинг 458 та мактабида таълим тизими тикланиши борасидаги ишларнинг якунланганини хабар қилди.
Туркия таълим вазирлиги вакили Али Ризо Олтунел «Анадолу» агентлигига маълум қилишича Жараблус, Ал Боб, Чўбонбей ва Азиз туманларидаги мактабларни тиклаш ишлари март ойида бошланган эди. Бу эса 152 минг нафар болаларнинг мактаб парталарига қайтиб, ўқишларни бошлашига ёрдам берди.
Вакилнинг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати низолар бошланмасдан аввал ҳам бу ҳудудлардаги таълим тизимига етарлича эътибор қаратмаган эди. «Ҳалаб шимолида бошланғич ва ўрта мактаблар етарли бўлса ҳам, лицейлар сони оз эди», – деди Олтунел.
Таълим вазирлиги вакили Сурия шимолидаги мактабларнинг бир қисми ИШИД террорчилари томонидан вайрон қилинганини афсус билан қайд этди.
«Мактаб инвертарлари талон-тарож қилинган эди. Биз аянчли аҳволга дуч келдик ва март ойидан бери ҳудудда таълим тизимини ташкиллаштириш ҳамда мувофиқлаштириш ишлари билан шуғулланмоқдамиз. Мактаблар сони чекланганига қарамай, биз тез орада уларни парталар ва бошқа зарур инвентарлар билан жиҳозладик. Март ойида бу ерда бор-йўғи 3 та мактаб ишлатган эди, июнга келиб эса мактаблар сони 103 тага етди. Ҳозирда уларда 152 минг ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўйлайманки, февралнинг охирларига бориб уларнинг сони 170 тага етади», – деди Олтунел.
Вазирлик ходимининг айтишича, маҳаллий аҳоли кўрсатилаётган ёрдам учун Туркиядан миннатдор.
Олтунелнинг таъкидлашича, ушбу ҳудудлардаги нафақат ўқувчилар, балки кўпгина ўқитувилар ҳам турк тилини ўрганишга ҳаракат қилмоқда.



