Ироқ суди мамлакат шимолидаги референдум натижаларини бекор қилди

Ироқ суди мамлакат шимолидаги референдум натижаларини бекор қилди

Ироқ олий федерал суди 25 сентябрь кун бўлиб ўтган Курд мухториятининг мустақиллиги ҳақидаги референдумни ғайриконституциявий деб баҳолади.

Ироқ олий федерал суди Курд ҳудудий мухторияти мустақиллиги ҳақидаги референдум натижаларини ғайриконституциявий деб баҳолади ва унинг натижаларини бекор қилди.
Ноқонуний референдум ўтказиш қарори Курд мухторияти маъмурияти томонидан бир тарафлама қабул қилинган эди.
Ироқнинг туркман ва араб аҳолиси томонидан бойкот қилинган референдум 25 сентябрь куни Эрбил, Сулаймония ва Дахукда, Салоҳиддин қишлоғининг Тузхурмату туманида, Дилая қишлоғининг Хонекин туманида ҳамда Жалавла ва Қоратепа аҳоли яшаш пунктларида бўлиб ўтган эди. Референдум, шунингдек, Ироқ конституциясига кўра баҳсли ҳудуд саналган Киркук шаҳрида ҳам ўтказилди.
Референдум натижалари жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмади.
Туркия Эрбилга нисбатан қатор чекловлар жорий этди, расмий Боғдод эса жанговар амалиётлар ўтказиб, Киркук ва мамлакатнинг бошқа баҳсли ҳудудларини Ироқ марказий ҳукумати назорати остига киритди.

back to top