Германия роҳинжа қочқинлари учун 20 млн евро ажратади

Германия роҳинжа қочқинлари учун 20 млн евро ажратади

Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриелнинг айтишича, Берлин Мянмадан Бангладешга қочишга мажбур бўлган роҳинжа мусулмонлари учун 20 миллион евро ажратади.

«Вазият чиндан ҳам жуда ёмон», – деди Габриел Бангладешдаги қочқинлар лагерларига ташрифидан сўнг. «Биз кўрган аҳвол у ерда яшаётганлар учун ҳалокатли», – қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Мянма миллатчи армиясининг тазйиқларидан Бангладешга қочган роҳинжа мусулмонлари сони 800 минг кишидан ортиб кетди. Ҳудуддаги гуманитар аҳвол ҳануз инқирозлилигича қолмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Мянма ҳукуматининг бу ишларини «роҳинжалар геноциди» деб баҳолади.

back to top