Қотилни авф этмаган Исроил президенти босим остида қолди
Исроил президенти фаластинлик Элора Азарийнинг қотилини кечирмагани яҳудий миллатчилари томонидан катта норозиликларга сабаб бўлди.
Қотилни афв этишни истамаган президент Раувен Ривлин уларнинг нафрати нишонига айланди.
Унинг воизи Микки Розенфалднинг айтишича, интернетда президент шаънига ҳақоратлар ва унга таҳдидлар шу даражага етдики, ҳатто полиция махсус текширув ишларини бошлашга мажбур бўлди.
Пезидентнинг хиёнат ва нацизмда айбланиши (нацистлар томонидан!) ҳолва экан, унга нисбатан ўлим таҳдиди ҳам айтила бошланди.
Прагматик сионист президент Ривлин эса қуролсиз ва ярадор фаластинликнинг исроиллик ҳарбий томонидан ўлдирилиши жазосиз қолса, бу мамлакат ва унинг армияси шаънига яхши бўлмаслигини айтди. Лекин мазкур нуқтаи назарни сионист телбалар қабул қилишни исташмаяпти.



