Эрон мусулмонлари Умра қила олмайди
Бу йил эронлик мусулмонлар Саудия Арабистонига умра зиёратини амалга ошира олмайдилар. Бу ҳақида Эроннинг Ҳаж ва Умра департаменти раҳбари Ҳадид Муҳаммадий маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу сиёсий сабабларга ва Эрон билан Саудия Арабистони орасида келишувнинг йўқлигига боғлиқ.
«Эронлик мусулмонлар учун кичик ҳаж имкониятларини тиклаш алоҳида келишувларни талаб қилади», – деди у. Бу йил айрим эронликларга Ҳажни амалга ошириш учун имкон берган музокаралар пайти Умра мавзуси кўтарилмаганди, деди у.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Саудия Арабистони муносабатлари таранглигича қолмоқда. Ўтган йили Мино водийсида тирбандлик юзага келганидан сўнг бу инқироз янада кучайди. Ўша ҳалокат натижасида, норасмий маълумотларга кўра, 2 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган, уларнинг кўпи Эронликлар эди.



