Ислом мамлакати марказидаги «Кремль масжиди» тасаввурни лол қолдиради
Индонезиянинг Ява ороли Жогякарта шаҳрида ғайриоддий масжид бор, унинг кўриниши Москвадаги таниқли биноларни эсга солади, деб хабар беради IslamNews.
Явадаги Нуруми масжидини ранг-баранг гумбазлари сабаб халқ орасида «карамелли масжид» дейдилар, улар худди «чупа-чупс»га ўхшайди. Аммо дунё кўрган индонезияликлар масжидни «Кремль масжиди» деб аташади. Тўғри, оролдагилар Москва бинолари номини бироз чалкаштиришади. Масжид Москванинг Қизил майдонида жойлашган Василий Блаженний жомеси билан бир хил услубда ишланган (Явада Жомени унга яқин жойлашган Кремль билан адаштиришади). Эътиборлиси, оролнинг шимоли-ғарбида Василий Блаженний жомесини ёдга соладиган яна бир масжид бор.



