Ислом дунёсини парчалаш режаси амалга оширилмоқда

Ислом дунёсини парчалаш режаси амалга оширилмоқда

Туркия президенти Ислом дунёсига таҳдидлар билан курашишга чақирди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Ислом дунёси дуч келаётган таҳдидлар билан курашишга чақирди.
Истамбулдаги нутқида президент Эрдўғон Ислом дунёси мураккаб вазиятни бошидан кечираётганини айтди. Сўнгги йилларда мусулмонларга нисбатан фитналар қилиняпти, улар ўртасида низолар чиқяпти деди давлат раҳбари.
«Ислом дунёсини парчалаш, мусулмонларни ва уларнинг қадриятларини, энг хавфлиси, келажагини йўқ қилиш режаси амалга оширилмоқда», – деди Эрдўғон.
Турк раҳбарининг сўзларига кўра, ИШИД, «Ал-Қоида», «Боко Ҳаром», YPG (PKKнинг Сурия қаноти) жангариларининг ва Фатҳуллоҳ Гулен оқимининг (FETÖ) хатти-ҳаракатлари натижасида ҳудуд қон денгизига чўкмоқда.

back to top