Пичоқ кўтариб «имомларни овлаган» исломофоб қилмиши учун жавоб берди
Буюк Британияда микрорайонлардан бирида пичоқ кўтариб «қани мусулмонлар» дея у ёқдан бу ёққа югурган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
24 ёшли Мики Сэйж ўз хатти-ҳаракатлари билан Лондон жанубидаги аҳолини қўрқитиб юборди – унинг қўлида 10 дюймли пичоқ бор эди, у атрофдагилардан «Мусумонмисиз? Ким бу ерда Исломга эътиқод қилади» деб такрор-такрор сўраган. Ҳибс пайти Сэйж мусулмонларга зарар етказиш ниятини яширмаган ва полиция зобитига «мусулмонларни овлашга чиқдим» деган, мақсади оддий мусулмон эмас, имомларни ўлдириш бўлганини айтган. Полиция машинасида ҳам у исломофоб ҳақоратлардан тийилмаган ва «агар имомни сўйсам, Англия учун жафокашга айланаман» деган.
Судда жиноятчи айбига иқрор бўлди ва 2 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади IslamNews сайти Evening Standard нашрига таяниб. «Бундай ёвуз ниятли кишиларга ҳар қандай жамиятда ҳам ўрин йўқ», — деди судья Сэмуэл Кафферти ҳукмни ўқиб бўлгач.



