Истанбулда Helal EXPO кўргазмаси иш бошлади

Истанбулда Helal EXPO кўргазмаси иш бошлади

Истанбулда Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ)нинг бешинчи кўргазмаси Helal EXPO ва Бутунжаҳон Ҳалол саммити иш бошлади.

Кўргазма ва саммит Туркия президентининг ёрдами ҳамда «Анадолу» агентлигининг ахборот кўмаги билан Lütfi Kırdar кўргазма маказида бўлиб ўтмоқда.
Кўргазма очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг мурожаатномаси ўқиб эшитилди.
Мурожаатномада мусулмонларнинг ҳалол маҳсулотларга ва хизматларга талабини қондириш муҳимлиги ва бу соҳада ишончли платформа яратиш лозимлиги таъкидланди.
Ҳалол маҳсулотларга сертификар берадиган ягона марказ яратиш керак, дейилади мурожаатномада.
Саммит ва Helal EXPO кўргазмасининг мақсади ҳалол савдони ривожлантириш, янги технологияларни тақдим этиш, янги бозорларга чиқишдир. Мурожаатномада бу тадбирлар ҳалол секторнинг ривожлантирилишига ҳисса қўшишига умид билдирилган.
«Тадбирлар Истанбулда – мамлакатимизнинг савдо ва молия марказида ўтказилаётгани Туркия учун муҳим», – дейилади мурожаатномада.
Саммит ва кўргазма 25 ноябргача давом этади, унда 7500 дан ортиқ одам иштирок этади.

back to top