Сочидаги саммит Сурия муаммосини бартараф этишда муҳим қадам бўлади

Сочидаги саммит Сурия муаммосини бартараф этишда муҳим қадам бўлади

Теҳрон, Анқара ва Москва Сурияда тинчлик ўрнатиш йўлларини излаш учун ўзаро бирлашдилар.

Туркия, Россия ва Эрон президентларининг Сочида бўлиб ўтадиган уч томонлама саммити Сурия инқирозини бартараф этиш йўлидаги муҳим қадамдир, деди «Анадолу» агентлигига Эрон парламенти воизи Али Ларжоний.
Ларжоний Осиё парламент Ассамблеяси (АРА) ишида иштирок этиш учун Туркияга келди.
Унинг сўзларига кўра, Теҳрон, Анқара ва Москва Сурияда тинчликка эришишнинг сиёсий йўлларини излаш учун бирлашдилар. «Шубҳасиз, бу уч давлат Сурия халқи учун қарор чиқармайди. Туркия, Россия ва Эрон бу жараённи соддалаштиришга ҳаракат қилмоқда», – деди Ларжоний.
Спикернинг сўзларига кўра, Туркия, Россия ва Эрон ҳудудни ИШИД террористларидан тозалашда муҳим роль ўйнайди. Бироқ, афсуски, ИШИД билан курашаётганини иддао қилаётган айрим мамлакатлар аслида жангариларни қўллаб-қувватламоқдалар, деди Ларжоний.
Воиз, шунингдек, Ироқнинг Курд ҳудудий мухторияти (ИКҲМ)да ўтказилган мустақиллик ҳақидаги ноқонуний референдумни ҳам шарҳлади ва бу масалада Эрон ҳамда Туркиянинг якдиллигини таъкидлади.
«Ироқ конституцияси мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги гаровидир. Биз, албатта, ҳудудда янги фитналар қўзғайдиган бундай ишларга қарши чиқамиз», – деди спикер.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ва Туркиянинг муносабатлари зиддиятларга чап бериб, муаммоларни музокаралар йўли билан ечиш мумкинлигига яхши мисолдир.
«Айрим мамлакатлар ҳудудда уруш оловини ёқиш учун террорчилик ташкилотларини тузадилар. Бу мамлакатлар ўзларига бирон зарар етказмаган ҳолда мусулмонларнинг куч-қувватини бекорга сарф қиладилар», – деди Ларжоний.
Воизнинг айтишича, ҳарбий келишувлар воситасида маҳаллий аҳолининг маблағларини ўмаришмоқда. Туркия ва Эрон қўшни мамлакатларни АҚШнинг бу ишларидан хабардор этмоғи керак.

back to top