Рецидивист маҳбуслар Ислом туфайли нақадар ўзгарганларини айтиб бердилар
Собиқ байкер Робби Маэстрацци бир неча бор судланган ва қамалган, аммо бундан 5 йил аввал унинг ҳаёти тубдан ўзгариб кетди.
Бўйнига ва қўлларига татуировкалар чизилган бу улкан одам қамоқхонада экан, мусулмонлар билан танишди ва Ислом уни аввалги турмуш тарзидан қутқариши мумкинлигига амин бўлди. Маэстрацци The Daily Mail га мусулмон жамоати жиноятчи-рецедевистга ҳаёт учун яна бир имконият берганини айтиб берди. Исломга янги кирган бу одам Брисбендаги масжид имоми Узайр билан ҳам дўстлашиб олди.
Ҳозир турмадан озод бўлган ушбу австралиялик мусулмон ёшлари билан ишлашда фаол бўлиб, адашган ёшларни тўғри йўлга қайтаришга ёрдам беради.
«Жамоатингизда менга иш топилгани Аллоҳнинг марҳаматидир. Агар мусулмонлар мени қабул қилмаганларида, мен қаерда ҳам ишлай олардим?» – деди Маэстрацци.
Австралия турмаларида 21 ёшида Исломни қабул қилган яна бир шахс Жесси исмини Жиҳодга алмаштирди ва дин туфайли гиёҳвандликни ташлади. «Мен мусулмон бўлган куним наркотиклар қабул қилишни тўхтатдим», – деди Жиҳод масжидлар ҳақида ҳужжатли фильм учун берган интервьюсида.



