Босмахона ходим ва ходималари тақдирландилар
Аввалроқ маълум қилганимиздек, бугун 25 ноябр куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ислом тарихи» номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир тугагач эса, китобни тайёрлаш жараёнида фаол қатнашган босмахона ходим ва ходималари «Ҳилол-нашр» нашриётининг раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди. Бу фидокор хизматчилар орасида бир қанча шогирдларни етиштирган устозлардан Сурайё Одилова, Манзура Аҳмедова, Гулноза Ашимова, Азиза Абдуқодирова каби ходималарни тилга олиш мумкин.
Совғаларни Одинахон Муҳаммад Юсуф қўлларидан олган ходималар чексиз миннатдорчиликларини билдирар эканлар, бундай эътибордан жуда хурсанд бўлганларини билдирдилар.






