Мусулмонлар ўткинчиларни ҳайрон қолдиришди

Мусулмонлар ўткинчиларни ҳайрон қолдиришди

Вашингтондаги мусулмонлар Шукроналик кунида супермаркетларга ташриф буюрганларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ёзилган очиқхат (откритка) улашдилар.

Очиқхатнинг ичида 50 доллардан пул ҳам бор эди. Ёш мусулмонлар совғани тақдим этишлари билан одамлар орасида ғойиб бўлар эдилар, деб хабар беради ummamag.kg.
Аксар шаҳарликларга бу совға ҳам ёқди, ҳам уларни ҳайрон қолдирди.
Мусулмон ёшлари вакилининг маълум қилишича, улар бу иш билан атрофдагиларга меҳр улашишни ва Исломнинг нақадар гўзаллигини кўрсатишни истагандилар.
Таъкидлаш жоиз, очиқхатларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур ҳадисларидан бири ёзилган эди: «Бир-бирларигингизга совғалар беринг, бу орангиздаги меҳр ва ҳурматни орттиради».

 

back to top