Таниқли олим араб ҳукмдорларини ИШИДга ўхшамасликка чақирди

Таниқли олим араб ҳукмдорларини ИШИДга ўхшамасликка чақирди

Мавританиялик машҳур имом ва Бутунжаҳон уламолар иттифоқи (БУИ)нинг васийлик кенгаши аъзоси Муҳаммад Ҳасан Валад Даду Форс кўрфази давлатларини ИШИДга ўхшамасликка чақирди.

Шайх Даду Қатарни блокада қилган (Саудия Арабистони, БАА, БАҳрайн ва Миср) ва БУИни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган мамлакатларни ўзларининг нотўғри қарорларини қайта кўриб чиқишга ҳамда ҳибсга олинган таниқли мусулмон уламоларини озод этишга чақирди. Шайхнинг сўзларига кўра, аввал ИШИД Бутунжаҳон уламолар иттифоқини террорчи ташкилотлар қаторига қўйганди, энди эса Қатарни блокада қилган давлатлар ҳам шундай қилдилар.
«Мусулмон уламоларининг террорчилар рўйхатига киритилиши Иттифоқнинг фаолиятига ва унга билдириб келинадиган юксак ишончга таъсир ўтказмайди», – деди «Ал-Жазира» телеканалига шайх Даду.

back to top