Мусулмон эр-хотин ўн минг коса таом орқали Аллоҳнинг розилигига эришиш ниятида

Мусулмон эр-хотин ўн минг коса таом орқали Аллоҳнинг розилигига эришиш ниятида

Канадалик мусулмон Имрон Ассим ва унинг жуфти ҳалоли тўйдан сўнг рўзғор ишларига шўнғиб кетдилар, бирин-кетин уч фарзандни дунёга келтирдилар ва шаҳарда масжид ҳамда мусулмон жамоати борлигини унутиб қўйдилар.

Бир куни уйда меҳмонлар билан қаҳва ичиб ўтирган 36 ёшли Имрон нима учун доим мусулмонлар жамиятда қандай савоб ишлар қилишлари кераклиги ҳақида кўп фикрлашию ўзи умуман бу борада ҳеч иш қилмаслиги тўғрисида ўйлаб қолди. Шу тарзда унда муҳтожлар учун иссиқ овқат тарқатиш нуқталарини очиш ҳамда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунлари муносабати билан тушлик эҳсон қилиш ғояси туғилди, деб ёзади IslamNews сайти CBC нашрига таяниб.
Шундан сўнг Имрон турмуш ўртоғи ва диндош биродарлари билан биргаликда бир неча дам олиш кунларини муҳтожларга таом тайёрлаш ва уларни қадоқлаш билан ўтказди. Ҳозирги кунга келиб улар қўлидан таомланган муҳтожлар сони 10 мингтага етди.
«Бизнинг имкониятларимиз кўп, баъзи одамларда эса ҳеч нарса йўқ, биз уларга энг зарур нарсаларни етказиб беришга ҳаракат қиляпмиз», – деди Имрон билан биргаликда уйсизларга таом тарқатишда иштирок этаётган мактаб ўқувчиси Юсуф Субадор.

back to top