1073 та муаллим ҳижоб ҳақидаги туҳматни рад этишди
Офстед идорасини Буюк Британиядаги бошланғич синфларнинг барча рўмол ўраб юрувчи ўқувчилари билан суҳбат ўтказиш тўғрисидаги зиддиятли қарори британиялик 1000 дан зиёд ўқитувчи ва олимларини мамлакат таълим муассасаларига очиқ хат билан мурожаат этишига туртки бўлди.
Базфиддан иқтибос келтираётган Ислам Ньюс хабар беришича академиклар, университет ўқитувчилари, муаллимлар ва таълим соҳасининг фаолларининг фикрига кўра “бундай таҳқирловчи ирқчиллика оид қарор фуқароларнинг эркинликларини поймол этиб мактабларда қўрқув ва ишончсизлик муҳитини яратади”. Очиқ хатда ёзилишича мусулмон қизларини ажратиб олиб сўроқ-савол қилиш тўғрисидаги қарор номақбулдир. Қолаверса ҳеч бир мактаб ўқувчиси диний, эътиқодий ва ирқий сабабларга кўра камситилишига йўл қўйилмаслиги лозим.



