Исроил Фаластин ҳудудига Швейцария делегациясини киритмади

Исроил Фаластин ҳудудига Швейцария делегациясини киритмади

Мансабдор шахс ва жамоат арбобларидан ташкил топган Швейцариянинг расмий делегациясини Исроил ҳукумати Фаластин ҳудудига киришига руҳсат бермади.

Швейцарияликларнинг ХАМАС ташкилоти вакиллари Исмоил Ҳонийа ва Яҳё Синвар билан учрашмоқчи бўлганлари Фаластинга кириш таъқиқланганининг сабаби қилиб кўрсатилмоқда. Оммавий ахборот воситалари хабар қилишича мутаассиб қарашлари билан танилган Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман таъқиқ ташаббускоридир.

back to top