Россия Фаластин мустақиллиги тарафдори.
Фаластин халқи бирдамлик халқаро куни муносабати билан Россия президенти Владимир Путин Фаластин мухторияти бошлиғига хат йўллади.
Унда ёзилишича Россия БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳамда Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш "Тўртлиги” қатнашчиси сифатида фаластинликлар ўз тақдирларини ўзлари белгилаш хуқуқидан фойдаланишларини қўллаб қувватлайди. Россия Яқин Шарқдаги низони БМТ ва “Араб тинчлиги ташаббуси” қарорлари асосида ҳал бўлишини ёқлайди. Шу билан бир қаторида Россия Фаластин билан иқтисодий муносабатларни ривожлантиришни давом эттиришга тайерлигини билдирди.



