Рим Папаси роҳинжа мусулмонлари билан учрашади
Рим Папаси Франциск Осиё мамлакатларига қилаётган сафари доирасида уч кунлик расмий ташриф билан Бангладешга жўнаб кетди деб хабар беради Интерфакс.ру ғарб оммавий ахборот востиларига таянган ҳолда.
У Даккада Мянмардан қочган бир гуруҳ роҳинжа мусулмонлари билан учрашади. Юқори мартабали меҳмон келишидан олдин бутун мамлакат бўйлаб Рим Папаси ва Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина тасвирга туширилган расмлари қўйилган. Эътиборли жиҳати шуки Рим Папаси Бангладешга Мянмардан келди. У у ерда тўрт кун бўлиб ҳукумат раҳбарлари билан учрашганига қарамай роҳинжа мусулмонлари масаласини кўтармаган.



