Қутқарувчилар кўз олдида меҳнат муҳожири саудияликни сувдан олиб чиқди
Саудия фуқаросини ўлимдан сақлаб қолган муҳожирга мукофот берилди. Ўша куни 37 ёшли филиппин ҳайдовчиси Дауд Балиндонг Жидда шаҳрида рўй берган сув тошқини пайтида оқим марказида қолиб кетган маркаб ичида ёрдам сўраётган қарияга кўзи тушиб қолади.
Жаноб Балиндонг оқсоқолни қутқариш учун дарҳол ўзини сувга отади. Халиж Таймс хабар беришича ўша ерда бўлган бошқа йўловчилар воқеани томошабин сифатида кузатиб ватандошини қутқаришга ошиқмадилар. Ҳозир бўлиб турган давлат қутқарув ҳизматчилари эса бечора қарияга қутқарув нимчасини улоқтириш билан кифояланишди. “Баъзилар ёрдам сўраётган одам томон сузаётганимни кўриб мени тўҳтатишга уринишди. Улар тез орада қутқарувчилар келиб уни сувдан олиб чиқишади деб бақиришарди. Аммо мен чўкаётган одамга жим қараб туролмасдим. Бутун фикру хаёлим уни қутқаришда эди” дейди филиппинлик қаҳрамон. Довюрак муҳожир мардонавор ҳаракати учун Саудия Арабистони ҳукумати томонидан тақдирланди. Шу аснода қутқарув ҳизмати мутасаддилари ўз ҳодимларининг сусткашлиги учун жамоатчиликдан узр сўрашга мажбур бўлди.



