Саудиялик ҳарбийлар Ямандан отилган ракетани уриб туширишди

Саудиялик ҳарбийлар Ямандан отилган ракетани уриб туширишди

Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари яманлик исёнчилар томонидан отилган ракетани хавфсизлантиришга муваффақ бўлишди.

Ал-Арабийа хабар қилишича Саудия Арабистонининг жанубий-ғарбий ҳудудида жойлашган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ишга тушиб хатарни йуқ қилди. Шунга ўхшаш ноҳуш ҳодиса ноябрь ойининг бошида ҳам рўй берганди. Ўшанда Ямандан отилган ракета Риёз халқаро аэропорти томон йўналтирилганди.

back to top