Буюк Британия Бош вазири Трампни исломга қарши бўлган сиёсати учун қоралади

Буюк Британия Бош вазири Трампни исломга қарши бўлган сиёсати учун қоралади

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй АҚШ президенти Дональд Трампни Britain First мутаассиб ташкилотининг аксилислом видеосини ижтимоий тармоқларда таркатгани учун қоралади.

“Жаноб президентнинг бундай қилиши нотўғри. Аксарият британ халқи мутаассибларнинг ҳусумат ва нафрат тўла сафсаталарига қарши. Виждонлилик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат мамлакатимизнинг асосий қадриятларидир” деди вазир хоним. Унинг сўзларига кўра Britain First ташкилоти Буюк Британия фуқароларини бир-бирига қарама-қарши қилиш учун ёлғон ва бўҳтон усуллардан фойдаланади.

back to top