Муҳаммад Буюк Британияда янги туғилган ўғил болаларга энг кўп қўйиладиган исм
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Буюк Британияда қолган исмларни ортда қолдирмоқда.
Миррор хабар қилишича 2017 йилда янги туғилган ўғил болаларга қўйилган исмлар орасида Муҳаммад пешқадамликни қўлга киритиб Оливерни иккинчи ўринга туширди. Жамиятшуносларнинг таъкидлашича мусулмонлар сони умумаҳолининг атиги 6.3% ни ташкил қилиб улар Буюк Британияда туғилиш кўплиги кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринга даъвогарлик қилишмайди. БабйCэнтре интернет нашри муҳаррири Лорна Марш фикрига кўра Муҳаммад исмининг шоҳсупанинг юқорисида туришининг асосий сабаби мусулмон ота-оналар янги туғилган болаларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини қўйиб уни расмий ҳужжатларда қайд эттиришмоқда. Кундалик ҳаётда эса фарзандларини оддийроқ ва қисқароқ исм билан чақиришга одатланишган.



