Тадқиқот: ИШИД сафидаги ўзбеклар сони ошириб кўрсатиляпти
Россия, Марказий Осиё ва Европалик бир гуруҳ мутахассислар мухожирлар орасида экстремистик ғоялар тарқалиши ҳақида махсус тадқиқот ўтказиб, унинг натижалари тўғрисида махсус доклад тақдим этдилар, деб хабар беради, Sputnik Тожикистон.
Тадқиқот давомида мутахассислар юзлаб муҳожирлар орасида сўровнома ўтказдилар. Тадқиқотларнинг асосий хулосаси шундай: радикаллашув муаммоси мавжуд. Айрим Марказий Осиёликлар Россияда яшаб туриб экстремистларнинг тарғиботи қурбонига айланадилар, айримлари эса атайдан экстремистлар сафига авровчилар билан мулоқотга чиқадилар.
Аммо умуман олганда Ироқ ва Суриянинг қайноқ нуқталарига Марказий Осиёдан бораётганлар сони жуда ошириб кўрсатилмоқда.
«Уларнинг Яқин Шарққа кетиши оммавий характерга эга эмас. ИШИД сафидаги жангариларнинг кўпи тожиклар ё ўзбеклар деган гаплар – ёлғон. Бундай гапларни ким тарқатаётгани ва улардан ким фойда кўришини синчиклаб ўрганиш керак», – деди Россия Фанлар академиясининг Илмий-таҳлилий ахборот маркази раҳбари Николай Плотников.
Россиялик мутахассиснинг Буюк Британиялик ҳамкасби, Қироллик мудофаа тадқиқотлари бирлашган институти эксперти Рафаэлло Пантуччи ҳам бу хулосага қўшилади. «Россия сегодня» ахборот агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида у ОАВ бу муаммога бекорга эътибор қаратмаётганини таъкидлаб ўтди. Чиндан ҳам, ИШИДчилар орасида Марказий Осиёдан борганлар топилади. Аммо Мағриб ва Араб ярим оролидан ИШИД сафига кирганлар, аҳоли сонига нисбатан олганда, юқори кўрсаткичга эга.



