Рим Папаси роҳинжа мусулмонларидан “дунёнинг лоқайдлиги” учун кечирим сўради
Бангладешга расмий сафарни амалга ошираётган Рим Папаси Франциск жума куни Дакка шаҳрида Мянмадан қочган бир гуруҳ роҳинжа мусулмонлари билан учрашди.
Даккадаги католик черковининг қароргоҳига таклиф қилинган қочқинларга: “Мен сизлар билан биргаман аммо вазият жуда оғир. Сизлардан дунё ҳамжамияти лоқайдлиги учун кечирим сўрайман” деди у. Рим Папасига ҳамроҳлик қилаётган оммавий ахборот воситаларининг вакилларига кўра Франциск 16 роҳинжа мусулмонларининг ҳар бири билан алоҳида қўл беришиб кўришибгина қолмай ҳеч бирини эътиборсиз қолдирмади. Баъзи қочқинлар бундай муносабатдан таъсирланиб кўз ёшларини тиёлмадилар. Бундан аввалроқ Рим Папаси Бангладеш ҳукуматига кўп сонли роҳинжа мусулмонларни қабул қилганлиги ва уларга бошпана берганлиги учун миннатдорчилик билдириб жаҳон ҳамжамиятини можарони ҳал қилиш учун самарали чоралар қўллашга чақирган эди.



