Миср олимлари қонли қирғин содир бўлган жойда жума намозини ўқишди
Азҳар шайхи, катта имом Аҳмад Тоййиб, муфтий Шавқий Аллам ҳамроҳлигида мудҳиш террор ҳужуми нишонига айланган Равза масжидига ташриф буюришди.
Масжидда муфтий ва вазир иштирокида ваъз айтилиб жума намози ўқилди деб хабар беради Ислам Ньюс Миср оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда. Юқори мартабали меҳмонларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида полициячи ва ҳарбийлар масжид ён-атрофини ўраб олишди. Равза масжидида содир бўлган ҳунрезлик оқибатида 311 киши вафот этиб жароҳатланган сони 121 кишини ташкил этди.



