Мянмадаги воқеалар бугуннинг энг катта фожиасидир

Мянмадаги воқеалар бугуннинг энг катта фожиасидир

Анадолу ахборот агентлигига берган интервьсида БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Урсула Мюллер “Мянмадаги воқеалар бугуннинг энг катта фожиасидир” деб айтди.

Унинг сўзларига кўра у ердаги мудҳиш воқеаларга ҳотима бериб, қочқинларнинг энг асосий эҳтиёжларини қондириш лозим. Мянма чуқур гуманитар фалокатга юз тутган. Ҳарбий амалиётларга чек қўйиб қочқинлар ўз уйларига қайтишларини таъминлаш зарур. Бундан ташқари рохинжа мусулмонлари эмин-эркин ҳаёт кечиришларига шароит яратиб бериш керак. БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш шу масалага оид баёнот қилди. Ҳалқаро ташкилотлар рохинжа мусулмонларининг эҳтиёжларини қондириш учун барча зарур чора-тадбирларни кўришни давом эттиради” деб қўшимча қилди Мюллер ҳоним. “Аракан бўйича Бангладеш ва Мянма ўртасида эришилан ҳукуматлараро битим низони бартараф қилинишига имкон туғдиради. Минтақадаги можаронинг ҳал бўлиши учун биринчи навбатда ҳарбий амалиётларни тўхтатиб қочқинларнинг хавфсиз қайтишларини таъминлаш керак. Бунинг учун биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз” деди Бош котиб ёрдамчиси.

back to top