ИШИДдан тортиб олинган қурол-аслаҳа бутун дунёни ҳайратга солди

ИШИДдан тортиб олинган қурол-аслаҳа бутун дунёни ҳайратга солди

САНА ахборот агентлиги Дайр-аз-Зор вилоятининг Ал-Ашар, Сабихон ва Ас-Салҳия қишлоқларида ИШИД жангариларидан тортиб олинган қурол-аслаҳалар акс этган видеони интернетда жойлаштирди.

Сурия армияси бир неча минг дона ўқотар қуролларни (Калашников автоматлари ва ясама милтиқлар), осмонга отадиган қурилмаларнинг эҳтиёт қисмларини, катта калибрли танк пулемётларини ва 130 миллиметрлик М-46 замбарагини мусодара қилди. Бундан ташқари жангарилардан бир қанча артилерия қуроллари ортилган юк машиналари ҳам тортиб олинган.

back to top