Дин ходимларига ҳалол стандартлаштириш тизими ҳақида дарс ўтилди

Дин ходимларига ҳалол стандартлаштириш тизими ҳақида дарс ўтилди

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси «Ҳалол стандартлаштириш ва Ҳаж» бўлимининг бошлиғи Бейбит Мирзагелдиев Остона шаҳридаги «Алжон она» масжиди қошидаги республика имомлар марказида билим олаётган туман имомларига дарс берди.

Дарсда мамлакатда ҳалол стандартлаштириш тизими ва муфтиятнинг шу йўналишдаги ишлари ҳар тарафлама баён этилди. Бейбит Алипбекўғли бугунги дин хизматкорлари ҳалол стандартлаштириш соҳасини етук билмоғи шарт эканлигини қайд этди.
«Шариат бўйича ҳалол озуқанинг, умуман ҳалол тушунчасини билганимиз билан, ҳозирги кундаги фойдаланаётган қандай маҳсулотларнинг ҳалол эканлигини аниқ билиш қийин эди. Бугунги дарсда бу масалага батафсил изоҳ берилди. Ҳалол стандартлаштириш соҳаси бўйича туғилган саволларга жавоб бера оладиган даражага етганимизга хурсандмиз. Устозларга жуда катта раҳмат», – дейди дарс олаётган дин ходимлари.
Дастур бўйича ўтказилган сабоқ ниҳоясида имомларга имтиҳон бўлиб, тегишли баҳолар қўйилди.

 

Таржимон Баходир Тажиматов

back to top